Малака ошириш
2026 йил 26-30 январь кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимининг ташкилот ва муассасаларида фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари учун ташкил этилган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
📊Бир хафта давомида тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги ташктлот ва муассасаларидан ташриф буюрган 24 нафардан иборат бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раисларига малакали мутахассислар томонидан касаба уюшмаси фаолиятига оид маълумотлар берилди.
Ўқув-семинар якунида тингловчилар тест-синовларини мувоффақиятли топшириб сертификатга эга бўлишди.
🎭Бундан ташқари тингловчиларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида Ўзбек Миллий Академик драма театрига ташриф буюриб “Адолат фасли” (Амир Темур) деб номланган спектаклини томоша қилишди.
⚙Шу билан бир қаторда тингловчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи музейи, 🌟Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясига ташриф буюришди.
Пойтахтимизда янги барпо этилган иншоотларга ва сайилгоҳларига сайёхатлар уюштирилди.






