Welcome to Madaniyat   Click to listen highlighted text! Welcome to Madaniyat

НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

Ҳурматли ҳамкасблар!

Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси уфуриб турибди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан қарши олади. Аллоҳга шукурки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида эса сизу биз  азалий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта  хурсандчиликлар ила қарши олмоқдамиз.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб Сизларни янгиланиш ва ёшариш айёми бўлмиш Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ёр бўлсин!

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Print Friendly, PDF & Email

madaniyat

ТАРМОҚНИНГ РАСМАН ТАЪСИС ЭТИЛИШИ 2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг V-Қурултойи чақирилди. Қурултойда ажралиб чиқиш йўли билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этиш масаласи кўрилди ва шу куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси I таъсис Қурултойи чақирилди ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди. Ташкилотнинг Устави тасдиқланди. Касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолари, кенгаш раиси, тафтиш комиссияси аъзолар, тафтиш комиссияси раиси сайланди ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Рамзи тасдиқланди.

Click to listen highlighted text!