Меморандум имзоланди
#касаба_120_йил
#Memorandum
Бахшичилик санъати – умуминсоний қадрият
🪕Халқимиз маданиятининг ҳаётбахш сарчашмаси бўлган бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиздаги ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, ёш авлодни миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат, тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш каби устувор вазифаларни ўз ичига олган Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва «Республика бахшичилик санъати маркази» давлат муассасаси ўртасида Хамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур хужжатни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Мусаев ва Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасаси раҳбари У.Норбоев имзолашди.
Тарафлар хамкорликда «Республика бахшичилик санъати маркази» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, Касаба уюшмалари фаолиятида фаол ходимларни тақдирлаб бориш, Ўзбекистон халқ бахшилари ҳамда таниқли устоз бахшилар иштирокида Республикамиз бўйлаб аҳоли маданият дам олиш масканларида, маҳаллалар, корхона ва таълим даргоҳларида ёшларни ва аҳолини жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари, “Достон кечаларини” ўтказиш, Бахшичилик санъатига муносиб ҳисса қўшган таниқли бахшилар, дарға бахшилар (марҳум бахши) таваллуд айёмларини кенг нишонлаб бориш, бахшиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бахшиларни республикамиздаги дам олиш сиҳатгоҳларига юборилишини ташкил этиш, Ўзбекистон халқ бахшилари ҳамда таниқли бахшилар иштирокида Республика миқиёсида «Гала концерт»ларини ташкил этиб бориш борасида келишиб олишди.
Бахши деганда кўз ўнгимизда соч-соқоллари оқарган, бийрон сўзловчи ва ҳозиржавоб, донишманд нуронийнинг образи намоён бўлади. Юртимизда берилган эътибор туфайли ҳозир бахшичилик санъати фестивал ва танловларида тобора ёш йигитлар ва ҳаттоки қизлар ҳам дўмбира чертиб, достон ва термаларни баралла куйлашмоқда. Юртимизда бахшичилик ўз анъана, мактаб ва истиқболига эга санъатга айланди. Айниқса, кейинги йилларда миллийликни теран англаш ва ёшларда миллий қадриятлар билан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлаш, ватанимиз ҳудуди инсоният маданиятининг илк бешикларидан бўлганлиги далилларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш ғояси бевосита давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётганлиги таҳсинга сазовор.
Таъкидлаш жоизки бугунги кунда ЮНЕСКОнинг рўйхатига кирган номоддий маданий меросимиз объектлари сони 10 тага етди. «Бойсун тумани маданий макони», «Шашмақом» мумтоз мусиқаси, «Катта ашула», «Аския санъати», «Наврўз», «Палов маданияти ва анъаналари», Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази: (адрас – атлас), Хоразм рақси – «Лазги», «Миниатюра санъати» қаторидан «Бахшичилик санъати» ҳам ўрин олган.
O`zbekiston madaniyat, sport va turizm xodimlari kasaba uyushmasi Respublika кengashi
«YURT TARAQQIYOTI YO’LIDA BIRLASHAYLIK!»
Телеграм/ (https://t.me/mst_kengash)Фейсбук https://www.facebook.com/mstkengash