Welcome to Madaniyat   Click to listen highlighted text! Welcome to Madaniyat

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига раис тайинланди

2023 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг VI-Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига Мусаев Отабек Элбекович бир овоздан сайланди.

Мусаев Отабек Элбековичнинг бунга қадар меҳнат фаолияти;

1990-1992 йй. — Ўзбекистон телерадиоэшиттириш компанияси кинодастурлар бош таҳририяти катта муҳаррири, кино ва илмий-оммабоп дастурлар ижодий бирлашмаси катта муҳаррири
1992-1993 йй. — Ўзбекистон телерадиокомпанияси кинодастурлар бош таҳририяти бўлими мудири
1993-1996 йй. — «Ҳилол-ТВ студияси» МЧЖ директори
1996-1998 йй. — Ўзбекистон телерадиокомпанияси бош дирекцияси қошидаги бадиий кўрсатувлар таҳририяти катта муҳаррири, кино бош таҳририяти катта муҳаррири
1998-2002 йй. — Ўзбекистон телерадиокомпанияси бош дирекцияси қошидаги «Халқаро» телеканали муҳаррири
2002-2008 йй. — Ўзбекистон спорт киноси ва телевидениеси Федерацияси етакчи мутахассиси
2008-2009 йй. — Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот гуруҳи етакчи мутахассиси
2009-2013 йй. — Ўзбекистон спорт киноси ва телевидениеси Федерацияси раиси
2013-2013 йй. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари
2013–2016 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизматининг ёшлар сиёсати бўйича шуъбаси етакчи инспектори
2016-2017 йй. — “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори
2017-2022 йй. — Ўзбекистон спорт киноси ва телевиденияси Федерацияси бош котиби
2022- 2023йй. — Ўзбекистон Давлат сатира театри адабий бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email

madaniyat

ТАРМОҚНИНГ РАСМАН ТАЪСИС ЭТИЛИШИ 2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг V-Қурултойи чақирилди. Қурултойда ажралиб чиқиш йўли билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этиш масаласи кўрилди ва шу куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси I таъсис Қурултойи чақирилди ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди. Ташкилотнинг Устави тасдиқланди. Касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолари, кенгаш раиси, тафтиш комиссияси аъзолар, тафтиш комиссияси раиси сайланди ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Рамзи тасдиқланди.

Читайте также:

Click to listen highlighted text!