Welcome to Madaniyat   Click to listen highlighted text! Welcome to Madaniyat

Yig’ilish

👨‍💼Раёсат йиғилиши

2026 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

🟢Тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё ва Навоий вилоятлари бирлашган қўмиталари ва уларнинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси II Қурултойи қарорларининг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
 
Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмиталарининг касаба уюшмаси маблағларидан самарали фойдаланиш аҳволи тўғрисида.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бирлашган қўмиталари ва уларнинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда ҳудудий тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларининг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
 
Тармоқ касаба уюшмаси томонидан “Махаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили бўйича қабул қилинган Давлат дастурини биринчи ярим йилликда бажарилиши тўғрисида.
 
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг II ва III йиғилишлари оралиғида қабул қилинган қарорларни  тасдиқлаш тўғрисида.

Шунингдек, бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А. Мусаев, марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бирлашган қўмиталар раислари ва ҳисобчилари иштирок этди.

🤝 Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, касаба уюшмаси фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда аъзоларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🌟 Ozbekiston madaniyat, sport va turizm xodimlari
kasaba uyushmasi Respublika Кengashi
«YURT TARAQQIYOTI YO’LIDA BIRLASHAYLIK!»

Print Friendly, PDF & Email

madaniyat

ТАРМОҚНИНГ РАСМАН ТАЪСИС ЭТИЛИШИ 2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг V-Қурултойи чақирилди. Қурултойда ажралиб чиқиш йўли билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этиш масаласи кўрилди ва шу куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси I таъсис Қурултойи чақирилди ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди. Ташкилотнинг Устави тасдиқланди. Касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолари, кенгаш раиси, тафтиш комиссияси аъзолар, тафтиш комиссияси раиси сайланди ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Рамзи тасдиқланди.

Читайте также:

Click to listen highlighted text!