Халқаро хамкорлик





Мазкур йилнинг 27-29 апрель кунлари Туркистон шаҳрида Қозоғистон Маданият, спорт, туризм ва аҳборот ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 30 йиллигига бағишланган “Касаба уюшмалари кучи — бирликдадир” байрам Форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходиилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши делегацияси иштирок этди.
Форум йирик халқаро тадбир бўлиб ўз доирасига Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Хитой, Россия каби давлатларни бирлаштирди.
Тадбирда Қозоғистоннинг машҳур санъаткорлари, олимпиада чемпионлари, вазирликлар, шоирлар, композиторлар, зиёлилар ва жамоатчиликнинг ёрқин вакиллари иштирок этишди.
Форумнинг яна бир ахамиятли жиҳати, унда миллий касаба уюшмалар ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаб олишди.
Жумладан Ўзбекистон ва Қозиғистон турдош тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик- англашув Меморандуми имзоланди!
Худди шундай хужжат Озарбайжон ва Қирғизистон касаба уюшмалари ўртасида ҳам имзоланди.
Тадбир давомида Форум иштирокчилари Туркистон шаҳрининг янги барпо этилган иншоатлари ва Хўжа Аҳмад Яссавий тариҳий мажмуасини зиёрат қилдилар.
YURT TARAQQIYOTI YO’LIDA BIRLASHAYLIK!

