II- Раёсат йиғилиши









6 май куни
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг
II- Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда:
1. Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти бирлашган қўмиталари ва уларнинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси II Қурултойи қарорларининг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш;
2. Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларининг 2025 йилдаги бажарилишига оид 2-ЖШ шакли бўйича ҳисоботлар якунлари тўғрисида;
3. 2025 йил давомида жисмоний ва юридик шаҳслар томонидан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва ҳудудий бирлашган қўмиталарга йўлланган мурожаатлар ҳусусида;
4. Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмиталарининг касаба уюшмаси маблағларидан самарали фойдаланиш аҳволи тўғрисида;
5. Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 1-ва 2-Раёсат йиғилишлари оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида;
ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А. Мусаев, раис ўринбосари О. Ахмедова, бош мутахассислар ва худудий бирлашган қўмиталар раислари иштирок этишди.

