Welcome to Madaniyat   Click to listen highlighted text! Welcome to Madaniyat

Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ҳар томонлама ва холисона ўрганиш, уларда кўтарилган масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходимлари томонидан Самарқанд вилоятига хизмат ташрифи амалга оширилди.

Ташриф давомида Республика Кенгаши бош юрисконсульти А. Гайназаров ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси У. Халиков Самарқанд вилояти маданият бошқармаси тизимидаги Қўшработ тумани маданият бўлимида бўлиб, фуқаролар мурожаатларида кўрсатилган масалаларга оид ҳужжатлар билан танишдилар.

Ўрганиш жараёнида мавжуд ҳужжатлар, меҳнат муносабатларига оид маълумотлар ҳамда мурожаатда кўтарилган масалаларга тааллуқли бошқа материаллар кўриб чиқилди.

Мурожаатларни қонунчилик талаблари асосида ўрганиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда аниқланган масалалар юзасидан тегишли чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Print Friendly, PDF & Email

madaniyat

ТАРМОҚНИНГ РАСМАН ТАЪСИС ЭТИЛИШИ 2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг V-Қурултойи чақирилди. Қурултойда ажралиб чиқиш йўли билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этиш масаласи кўрилди ва шу куни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси I таъсис Қурултойи чақирилди ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди. Ташкилотнинг Устави тасдиқланди. Касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолари, кенгаш раиси, тафтиш комиссияси аъзолар, тафтиш комиссияси раиси сайланди ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Рамзи тасдиқланди.

Читайте также:

Click to listen highlighted text!