“Раҳбар ва Ёшлар”






Навбатдаги “Раҳбар ва Ёшлар” очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри 18 ноябрь куни ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди.
Сабаби аввал ҳабар берганимиздек Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти тармоқ касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси тасарруфига кирувчи ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ёш ходимлар, тизимдаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда Республика Кенгаши раиси иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мусаев Отабек Элбекович, Республика маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Каромова Камола Зайдуллаевна,
Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Тўраев Исоқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти Қенгаши раиси Джураев Бахтиёр Туйчиевич ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Мазкур учрашув доирасида ёшларнинг маънавий онгини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида таниқли қирғиз ёзувчиси ва драматурги Маар Байжиевнинг “Дуэль” новелласи асосида Ўзбекистон Давлат сатира театри томонидан саҳналаштирилган “Қалбим соҳили” номли спектакль намойиши бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жойиз, мазкур спектакль Республика Кенгаши томонидан ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” тадбирлари доирасида республикамизнинг бир қатор театрларида намойиш этилиб ёшлар томонидан илиқ кутиб олиниб ва олқишларга сазовор бўлиб келмоқда.
Спектаклдан сўнг бевосита мулоқот бошланди.
Республика Кенгаши раиси Отабек Мусаев намойиш этилган спектаклнинг тарбиявий жиҳатлари тўғрисида тўхталиб ўтиб ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, касбий ривожланиши ҳамда соҳада ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув якунида касаба уюшмаси харакати ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир қатор касаба уюшмаси қўмитаси раисларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқотлар Юртимизнинг барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.

